XtGem Forum catalog

Анапа ва Навоийда мусобақада иштирок этаётган академиямиз тарбияланувчилари ўзларининг навбатдаги учрашувларида ҳам ғалабага эришишди.

Анапада иштирок этаётган 1997 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат Жасур Абдураимов жамоаси учинчи турда Ингушетия РБЎСФМга қарши майдонга чиқишиб, 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Суҳроб Нуруллаев, Сардор Юсупов, Карен Муродбоев ҳамда Саиджамол Давлатжонов томонидан киритилган тўплар ёшларимизга зафар келтирди.
Навоийда 1998 йилда туғилган ўйинчилар ўртасида мамлакат чемпионатида қатнашаётган Ленур Еремеев шогирдлари иккинчи турда "Андижон" билан куч синашиб, аввалги ўйинда бўлгани сингари 1:0 ҳисобида муваффақият қозонишди. Бугун ҳар икки турнирда ҳам дам олиш куни. Жамоаларимиз кейинги баҳсларни эртага ўтказишади.

Manba: pakhtakor.uz